Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Ноябрь/2020   Сайёҳлик

Тошкент ресторанларида ўзбек миллий таомлари тайёрлаш жараёнини Германияда онлайн тарзда кузатишди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 21 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва мамлакатимизнинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси томонидан «Business Forum Germany» платформаси билан ҳамкорликда юртимиз сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Онлайн-тадбирга Ўзбекистон, Германия, Франция, Швейцария ва Австриядан оммавий ахборот воситалари ва сайёҳлик компаниялари вакиллари таклиф қилинди. Тақдимотга «Berliner Telegraph» журнали муҳаррири модераторлик қилди. У иштирокчиларни Ўзбекистон ҳақидаги ва мамлакатимиз туризм тармоғи тараққиётига оид маълумотлар билан таништирди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари У.Аъзамов Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, жумладан, қадимий шаҳарлар, маданий ва тарихий диққатга сазовор жойлар, дам олиш ҳудудлари, гастрономия, ҳунармандчилик, шунингдек, чет эллик меҳмонларнинг қулай яшашлари учун яратилган шароитлар тўғрисида тақдимот ўтказди.

Шунингдек, европалик мутахассислар «Uzbekistan. Safe travel guaranteed» санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг янги тизими асосида халқаро туризмни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Мазкур лойиҳа хорижлик меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг юқори халқаро стандартларга жавоб бериши қайд этилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳрининг етакчи ресторанларида анъанавий ўзбек таомларини тайёрлаш жараёнининг жонли намойиши ташкил этилди.

Ахборот тадбири иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Буни Ўзбекистоннинг расмий вакиллари билан Европа ОАВ ва сайёҳлик компаниялари ходимлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича ўзаро мулоқотларда кузатиш мумкин эди.

Тадбир  Youtube ва Facebook  ижтимоий тармоқларида тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Киевда тақ...

Мамлакатимиз элчихонаси «All Trip» сайёҳлик компанияси вакиллари билан ҳамкорликда Украина...

Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётганлар э...

Хорижийдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётганлар тегишли тартибда эмланганлик сертификати...

Наманган ва Свердловск вилоятлари туризм...

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Россия Федер...

Сўнгги янгиликлар