17/Январь/2022 Долзарб
ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. «UZTELECOM» миллий оператори махсус замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда, Тошкент метрополитенни юқори технологияли алоқа билан таъминлаш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан олиган маълумотларга кўра, ушбу лойиҳа натижасида 2022 йил бошидан Тошкент метрополитенининг барча йўналиш ва станциялари «UZTELECOM» мобил алоқаси билан қамраб олинди.
Тошкент метроси нафақат жамоат транспорти, балки маданий мерос ва сайёҳлар учун диққатга сазовор жой ҳисобланади. Йўловчилар учун мобил алоқа ва Интернет бутун йўлда ишлаши муҳимдир. Амалга оширилган ишлар, биринчи навбатда, республика аҳолиси ва меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган.