Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Спорт

Тошкент дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

 ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/.   Жорий йил 6-13 октябрь кунлари Тошкентда катталар ўртасида  дзюдо бўйича жаҳон чемпионати  бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида  мазкур йирик турнир олдидан мамлакатимиз терма жамоасининг иштирокига бағишган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари терма жамоамизнинг бўлажак мусобақада иштирок этадиган таркиби, спортчиларимизнинг жисмоний ва руҳий ҳолати каби мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Таъкидланишича, терма жамоа мураббийлар штаби ҳамда шифокорлар спортчиларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда якуний рўйхатни эълон қилган. Шунингдек, дзюдочиларимиз ҳар бир беллашувда бор имкониятларини ишга солиши, медаллар учун максимал даражада ҳаракат қилиниши қайд этилди.  Бу борада терма жамоага жалб қилинган Илиас Илиадис, Марко Шпитка каби хорижий мутахассислар астойдил иш олиб бормоқда.

Матбуот анжумани якунида мутасаддилар давлатимиз раҳбарияти томонидан  терма жамоамиз тайёргарлиги, жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича кўрсатилган эътиборни алоҳида таъкидлаб, уни юқори савияда ўтказиш учун бор имкониятлар сафарбар қилинишини  билдирди.

Мавзуга оид

Tокиода ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва с...

Ўзбекистон Президенти «2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия...

Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар...

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтк...

Испаниянинг «Genova International School...

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида дунёнинг қатор футбол клублари ва академияларини би...

Сўнгги янгиликлар