Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   ТИВ янгиликлари

ТИВда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Кеча ТИВда Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов ва Туркия ТИВ Бош бошқармаси директори Гекхан Туран ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Томонлар кўп томонлама стратегик шериклик, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг ҳолати ҳамда  уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2022 йил 29-30 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи, шунингдек, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида  ўтказилган ШҲТ ва ТДТ саммитлари ҳамда 2023 йил 16 март куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган ТДТнинг норасмий саммити доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аҳамияти  таъкидланди.

Туркия томони энг оғир дамларда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон Президенти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди. Қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларининг фаоллиги туфайли ўнлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинди, Ҳатай вилоятининг минглаб аҳолисига малакали ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон маданият ва санъат намояндалари, зиёлилар ва жамоатчилик томонидан катта маънавий ёрдам кўрсатилди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Анқара шаҳрида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ташкил этиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари, соҳа уюшмалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралари иштирокида Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни кўпайтириш орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, икки давлат авиация идоралари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувларни ўтказиш тўғрисида келишб олинди.

Томонлар турли даражаларда эришилган келишувларни амалий амалга ошириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун мунтазам алоқаларни давом эттиришга аҳдлашиб олдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ: “Саланг” туннелида ёқилғ...

Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ...

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Оз...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Озарбайжон элчиси Гусе...

9 февраль куни Венгрия ташқи ишлар ва та...

9 февраль куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Питер Сийярто Ўзбекистонга келади...

Сўнгги янгиликлар