Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Медиа

«The Korea Post»: Тошкентда Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси офиси фойдаланишга топширилади


СEУЛ, 19 октябрь /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» журнали расмий веб-саҳифасида Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеоннинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка бағишланган интервьюси эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда қайд этилишича, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь ойида Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ташкил этилганди.

«Бунга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташқи ва ички сиёсатдаги очиқлик ва ўзаро манфаатдорлик, иқтисодиётни либераллаштириш борасида қилинган ишлар туртки бўлди», - дейди Ким Чанг Кеон ўз интервьюсида.

Бугунги кунда Ассоциация «Бизнес имкониятлари учун устувор танлов тақдим этиш», «Маҳаллий тармоқларни шакиллантириш» лойиҳалари орқали Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдираётган Жанубий кореялик компаниялар учун ўзига хос кўприк вазифасини бажармоқда.

«Айни пайтда Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси Жанубий Кореянинг қурилиш ва инжиниринг компаниялари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида замонавий турар-жой мажмуаси - «Қўқон сити»ни қуриш концепциясини ишлаб чиқди. Режага мувофиқ, ушбу шаҳарда замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилади», - дейди  Ким Чанг Кеон.

Қўқон шаҳрини 2020-2024 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида қуриладиган кўп қаватли уйлар мавзеси Ўзбекистон Президенти томонидан аҳолининг ижтимоий ҳаётини, уй-жой шароитини яхшилашга қаратилган кенг қамровли илоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.

«Ким Чанг Кеоннинг маълум қилишича, 2022 йилда Тошкент шаҳрида Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциациясининг Premium класс даражасидаги офиси қурилиб, фойдаланишга топширилади. Ушбу янги бизнес маркази яқин истиқболда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади», - дейилади суҳбатда.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси с...

Украинанинг «Укринформ» Миллий ахборот агентлиги веб-саҳифасида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқ...

«The New York Times» ўз ўқувчиларининг Ў...

Жаҳондаги машҳур нашрларидан бири - «The New York Times» газетаси ўз веб-саҳифасида бир ҳа...

Эрон матбуоти Ўзбекистон ва Эрон ташқи и...

Жорий йил 7-9 март кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазир...

Сўнгги янгиликлар