Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Февраль/2021   Ўсиш нуқтаси

«TEXNOPARK»га чет эллик тадбиркорлар делегацияси ташриф буюрди


ТОШКEНТ, 26 февраль.  /«Дунё» АА/. Бугун «TEXNOPARK»га Россиянинг «Политег холдинг» ва Норвегиянинг «JOTUN» компанияси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳмонлар ишлаб чиқариш қувватлари ва бинолари билан танишди. Ташриф давомида делегация аъзолари техник ва тижорат масалалари, шунингдек, «TEXNOPARK»да янги маҳсулотлар ва технологияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди.

«Политег холдинг» кукунли бўёқ технологияси соҳасида хизматлар кўрсатади, «JOTUN» эса дунёдаги энг тез ривожланаётган лок-бўёқ ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир.

«Дунё» АА хабар берганидек, бундан аввалроқ «TEXNOPARK»га Афғонистон, Қирғизистон ва Туркия ишбилармонлари делегациялари ташриф буюриб, ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюта...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларин...

Сирдарё иссиқлик электр станцияси қурили...

Бугун Ширин шаҳрида қуввати 1 500 МВт бўлган Сирдарё иссиқлик электр станцияси қурилишини ...

Янги инновацион лойиҳалар ва истиқболли ...

«Дунё» АА мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, инвестиция ва экспорт-импорт йўналишидаги кун...

Сўнгги янгиликлар