Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Февраль/2021   Ўсиш нуқтаси

«Texnopark» Туркия компанияси билан логистика марказини бунёд этиш бўйича шартнома имзолади


ТАШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. «Texnopark» МЧЖ ва Туркиянинг «Ekol Logistics» компанияси ўртасида консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ekol Logistics» нафақат Туркия, балки Европа мамлакатларида ҳам логистика соҳасидаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Имзоланган ҳужжат «Ekol Logistics» экспертлари томонидан Марказий Осиёдаги энг йирик автоматлаштирилган логистика марказларидан бирини яратиш ва логистика соҳасида янги технологияларни жорий этиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишни назарда тутади.

Янги логистика маркази «Texnopark» ҳудудида жойлашади. Лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 150 та янги иш ўрни яратилади. Янги логистика марказида 70 мингта сақлаш жойи бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Афғонистон делегацияси «Технопарк» МЧЖ ф...

Афғонистон Ислом Республикасининг бизнес вакиллари ҳамда мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва кор...

"Технопарк" МЧЖда энг сўнгги русумдаги а...

Кеча "Технопарк" МЧЖда иккита янги ишлаб чиқариш объектининг очилиш маросими бўлиб ўтди...

Мамлакатимизда яратилган қулай инвестици...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан «Ангрен» эркин иқтисодий зонас...

Сўнгги янгиликлар