Uz / Ўз Ru En

Toshkent

31/Май/2021   Ўсиш нуқтаси

«Texnopark» МЧЖда юқори аниқликдаги ва сифатли пресс-формалар ва штамплар ишлаб чиқаришда энг замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда


ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. ООО «Texnopark»да амалда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган 10 та ишлаб чиқариш объекти орасида штамп ва пресс-форма ишлаб чиқариш соҳаси жадаллашмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Штамп ва пресс-формалар чиқариш корхонаси 2020 йил ноябрь ойида ўз иш фаолиятини бошлаган бўлиб, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 донани ташкил этади.

Мижозлар томонидан тақдим этиладиган техник топшириқлар корхона мутахассислари учун муҳим ва асосий шарт ҳисобланади. Конструкторлар лойиҳани визуализация қилиш, ишлаб чиқишда ёрдам беради ҳамда буюртмани ўз вақтида тайёрлайди. Texnopark пресс-форма ва штамплар материали металл ёки пластмасса бўлишидан қатъи назар, буюртманинг сифатига жавобгар ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришда тайёрланадиган барча маҳсулотлар кафолатга эга. Бундан ташқари, тайёр маҳсулотларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Texnopark пресс-форма ва штамплар ишлаб чиқариш корхонаси ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001 сертификатларига эга.

Завод турли пресс-форма, штамплар ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришга ҳамда юқори аниқликда металлни қайта ишлашга ихтисослашган. Барча ишлар дунёнинг етакчи Sodick (Япония), Istanbul Makina (Туркия) ва Wilhelm Oberste-Beulmann GmbH & Co.KG (Германия) компанияларининг ускуналарида амалга оширилмоқда.

Texnoparkдаги ишлаб чиқариш корхонаси бир дақиқада 20 тагача эҳтиёт қисми ишлаб чиқариш имкониятига эга, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари шу вақтнинг ўзида 5 та эҳтиёт қисмини тайёрлайди холос.

Корхона мутахассислари чет эл компанияларида зарур техник тайёргарликдан ўтган ва ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларни бажара олади. EDM ва CNC дастгоҳларининг етакчи конструкторлари, дастурчилари Туркиядаги заводларда ўқиган, штамп йиғиш усталари эса Корея Республикасида малака оширган.

Эндиликда, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳам вақтни, ҳам маблағни тежаши мумкин. Чет элдан пудратчини излаш, пресс-форма ва штампларга буюртма бериш, буюртманинг бажарилиши ва етказиб берилишини узоқ кутиш керак эмас. Қисқа вақт ичида Texnopark томонидан ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги сифатли пресс-форма ва штампларга буюртма бериш мумкин. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш имконияти ҳам мавжуд.

Texnopark сифат ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартларига муносиб бўлишга интилади. Бунга металлга ишлов беришнинг энг замонавий технологияларини жорий этиш ва тегишли дастурлардан фойдаланиш ёрдам беради.

Пресс-форма ва штампларнинг чизмаларини ишлаб чиқишда мутахассислар Solidworks, Siemens NX (Unigraphics), Cimatron E, AutoCad, Kompas-3D каби компанияларнинг дастурий таъминотидан фойдаланади.

Таҳлил учун Autodesk Moldflow, AutoForm, SOLIDWORKS Plastics дастурлари қўлланилади. Шунингдек, дастгоҳ дастурчилари Solid CAM, WORKNC ва Fikus дастурларидан ҳам фойдаланади.

Мавзуга оид

«TEXNOPARK»га чет эллик тадбиркорлар дел...

Бугун «TEXNOPARK»га Россиянинг «Политег холдинг» ва Норвегиянинг «JOTUN» компанияси вакилл...

Франциялик ватандош: компаниямиз Ўзбекис...

«ABM ORGANICS» Франция – Ўзбекистон компанияси бош директори ўринбосари Бекзод Шомақсудов...

Риштон кулоллари учун ихтисослаштирилган...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов кеча Фарғона вилояти Ри...

Сўнгги янгиликлар