Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Теҳронда Ўзбекистон-Эрон дипломатик муносабатларининг 30 йиллигига бағишланган расмий тадбир бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Теҳрон шаҳрида 23 май куни Ўзбекистон билан Эрон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Эрон, Туркия, Қозоғистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, ИҲТ Бош котиби, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, Озарбайжон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон элчилари, бизнес, эксперт ва таҳлилий доиралар ҳамда Эронда аккредитация дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов тадбир иштирокчиларини қутлаб, сана муносабати билан эзгу тилакларини  изҳор этди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларга мустаҳкам дўстлик, янада фаровонлик ва барқарорлик тилади.

Байрам давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятини очиб берувчи видеофилмлар намойиш этилди. Мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий меросига оид туристик буклетлар тарқатилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Германия махсус вакиллари ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Берлин ша...

Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев Европа парламе...

Эртага Ўзбекистон учун электрон юк хати ...

14 январь куни Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электро...

Сўнгги янгиликлар