Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Маданият

Татаристон вакиллари Бухорода бўлиб ўтадиган биринчи халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида қатнашишга тайёргарлик кўрмоқда

ҚОЗОН, 18 май. /«Дунё» АА/. Татаристоннинг «ТНВ» телеканали орқали жорий йил 21-25 май кунлари Бухорода бўлиб ўтадиган биринчи халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳақидаги кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда «Тарона» Шарқ усталари гильдияси директори Рамзия Кашапова  Бухоро форумида Татаристондан  бир гуруҳ  зардўзлик ва заргарлик маданияти вакиллари иштирок этишини қайд этди.

- Тадбир, биринчи навбатда, халқ амалий санъатида  заргарлик ва зардўзлик анъаналарини ривожлантириш, ушбу санъатнинг ноёб  намуналарини кенг тарғиб этишга қаратилган, - деди Рамзия  Кашапова. –  Ушбу маданий алмашинувлар Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Чунки Бухоро шаҳри Осиёнинг  марказида жойлашган, у келажакка ва янги технологияларга интилган, қадимий анъаналарда ўз гўзаллиги ва нафосатини сақлаб қолган дунёдаги кам сонли шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль ташкилий қўмитасининг дастлабки маълумотларига қараганда, форум ишида дунёнинг 50 мамлакатидан зардўзлик ва заргарлик санъатининг 150 нафардан зиёд вакили иштирок этиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Халқаро маданий алоқалар давом этмоқда...

Қирғизистон маданият ходимлари “Ичан-қалъа”да кўргазмалар намойиш этиш, ўзаро тажриба алм...

Франкфурт-Майн шаҳрида навоийхонлик кеча...

Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси «Ҳумо» Германия-Ўзбекистон мада...

Туркия ОАВ: Бобур Шарқда порлаган юлдуз ...

Буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати ...

Сўнгги янгиликлар