Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Январь/2022   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Франция элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги диломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва  сармоявий соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Франциянинг 2022 йил 1 январдан Европа Иттифоқи (ЕИ) кенгашида бошланган раислигини эътиборга олган ҳолда ЕИ доирасидаги кўпқиррали ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, элчи Орелия Бушез 2021 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош А...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун расмий ташриф билан мамлакатимизга келган БМТ ...

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан пойтахти...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори ост...

Финляндиянинг Ўзбекистонда янги тайинлан...

Ташқи ишлар вазирлигида Финляндиянинг Ўзбекистонда янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Хель...

Сўнгги янгиликлар