27/Май/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. ТИВда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Валадимир Норовнинг кеча мамлакатимизга келган АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев иштирок этди.