Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Июль/2021   Таҳлил

Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Манлио ди Стефано: Италия Марказий Осиё давлатларига инфратузилмани ривожлантиришда кўмак кўрсатишга тайёр

РИМ, 23 июль. /«Дунё» АА/. Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича давлат котиби Манлио ди Стефано ўзининг Facebookдаги  саҳифасида Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро анжумани  натижалари бўйича шарҳини ёзиб қолдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


- Бугунги кунда ўзаро боғлиқлик тараққиётни англатади, - деб ёзади Манлио ди Стефано. - Икки томонлама ва кўп томонлама асосда глобал алоқалар учун рақамли иқтисодиёт, транспорт ва энергетика тармоқлари муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, бу лойиҳаларнинг экологик ва молиявий таъминотисиз, айниқса, бутун минтақа, жумладан, Афғонистоннинг барқарорлигисиз келажак йўқ.

Шу сабабли Европа Иттифоқи Марказий Осиё бўйича ўз стратегиясини бошлаб юборди ва Италия уч йилдан буён ушбу минтақада кўп вақт ва маблағ сарфламоқда. Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этишим бу йўналишдаги навбатдаги қадамдир.

Конференциянинг ялпи мажлисидаги нутқимда тадбир иштирокчиларига Италиянинг Осиё ва Европа ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тушунчаси ҳақидаги қарашларимни ўртоқлашдим. Италия Марказий Осиё давлатларига инфратузилмани ривожлантириш, уларнинг Ғарб давлатлари билан алоқалари ва ҳамкорлигини кенгайтириш борасида ёрдам кўрсатишга қатъий қарор қилганини яна бир бор тасдиқладим. Шунингдек, минтақанинг айрим мамлакатларида ўз иқтисодиётларини эркинлаштириш ва чет эл инвестициялари учун очиш борасида бошланган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни таъкидладим.

Марказий Осиё минтақаси иқтисодиёти жадал ўсиб бормоқда, шунингдек, ушбу минтақа катта истиқболга ҳам эга. Қувонарлиси шундаки, Италияда сўнгги уч ҳукумат коалициясининг барчасида ушбу минтақа билан ҳамкорликни ривожлантириш ғоясини илгари сурдик. Бу Италия ва минтақа давлатлари ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётганидан далолатдир.

Ушбу минтақа бўйича стратегиямизнинг аниқ тасдиғи сифатида 2019 йилда Римда биринчи марта ўтказилган «Италия – Марказий Осиё» форматидаги вазирлар учрашуви бу йил Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилганини маълум қилдим.

Ялпи мажлисдан ташқари анжуман алоҳида секциялардан иборат бўлди. Уларда, айниқса, Афғонистондаги бугунги мавжуд кескинликлар кенг муҳокама қилинди.

Шу ўринда халқаро коалиция қўшинларининг Кобулдан олиб чиқиб кетилиши афғон аҳолисига орқа ўгираётганимизни англатмаслигини таъкидламоқчиман. Биз равон ва энг тартибли ўтиш даврини таъминлаш учун АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда ишлаймиз.

Тошкент конференцияси ҳам минтақа давлатлари билан мулоқот учун ажойиб платформага айланди. Ялпи мажлисдан сўнг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари, Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари ва АҚШнинг Афғонистондаги ярашув бўйича махсус вакили билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш имконига эга бўлдим.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ўзаро манфаа...

“Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатин...

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари: Ў...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳ...

Халқаро «Эксперт РА» агентлиги Ўзбекисто...

«Эксперт РА» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги...

Сўнгги янгиликлар