Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Лондонда навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг 3-раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Британия томони бўйича сиёсий маслаҳатлашувларга Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлигининг Европа ва Америка ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Уэнди Мортон бошчилик қилди.

Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича вазир ўринбосари Лорд Тариқ Аҳмад, халқаро савдо вазирининг ўринбосари Лорд Жерри Гримстоун, халқаро алоқалар бўйича қўмита раиси Том Тугендхат, Лордлар Александр Карлайл, Питер Лилли, Жон Вейверли, баронесса Алиссон Сатти билан алоҳида музокаралар ўтказилди.

Учрашувларда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларига янги динамика қўшиш ва турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Оксфордда ҳам бўлди. Ташриф давомида университет олимлари иштирокида мазкур олий билим юрти проректори Мартин Уильямс ва Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низомий билан музокаралар ўтказилди.

2022 йилда Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Норвегия ташқи ишлар вази...

Хорватия ва Эстониянинг Ўзбекистонда янг...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Хорватия ва Эстониянинг янги тайинл...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўй...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Брюссел ш...

Сўнгги янгиликлар