Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Апрель/2021   Жамият

“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форумида коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж ҳолати масалалари муҳокама қилинади


ТОШКЕНТ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. “Tashkent Law Spring” II [алқаро ҳуқуқий форуми сессияларидан бири коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж ҳолати масалаларига бағишланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

- COVID-19дан кейинги даврда инфратузилма соҳасидаги воситачилик ва низоларни ҳал қилишнинг бошқа чоралари/низоларни тўғри ҳал этиш;

- Лондонда халқаро арбитраж низоларини ҳал қилиш;

- Энергетик низоларни ҳал қилишдаги сўнгги ютуқлар ва EDACнинг энергетика соҳасидаги биринчи арбитраж маркази сифатида потенциал роли ва бошқалар.

Сессияда медиация ва арбитраж соҳасида катта тажрибага эга нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади. Хусусан, Лондон халқаро арбитраж суди президенти, Сингапур медиация маркази вакиллари, Al Tamimi&Company компаниясининг арбитраж бўлими бошлиғи ва бошқалар.

Мавзуга оид

БМТ: 2021 йилда 150 миллион зиёд одамла...

Куни кеча БМТ болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш бўйича ишларни кучайтиришга қаратил...

Малайзиянинг «OIC Today» журналида COVID...

Коронавирус пандемиясининг мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсирини юмшатиш бўйича Ў...

«Эл-юрт умиди» жамғармаси расмий манбала...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қо...

Сўнгги янгиликлар