Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июнь/2021   Маданият

Тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади


ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильмнинг суратга олиш учун тайёргарлик ишлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Агентлик тақдим этган маълумотда қайд этилишича, "Огаҳий" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида суратга олинмоқда. Мазкур киноасар "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Гўзалой Матёқубова, постановкачи режиссёр Муроджон Одилов.

Ҳозирги кунда фильм ижодий жамоаси Хоразм вилоятида объектлар кўриги ҳамда актёрлар фотокастингини ўтказмоқда.                                                                             

Мавзуга оид

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистонда бўлга...

"Ўзбеккино" миллий агентлиги хабарида келтирилишича, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ўзбекисто...

Термиз археология музейи экспонатлари Ҳи...

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Адити Валунж ва Ўзбекистондаги Ҳиндистон ма...

Туркий дунё меъморлари ва муҳандислари и...

Туркий дунё меъморлари ва муҳандислари иттифоқи томонидан 2021-2022 йиллар Мирзо Улуғбек й...

Сўнгги янгиликлар