Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Ноябрь/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Таллинда рақамли технологиялар соҳасидаги Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди


РИГА, 10 ноябрь. / «Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси, қароргоҳи Ригада Қадамбай Султонов Электрон ҳукумат академиясининг ижрочи директори Арво Отто билан учрашди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

ЭҲА нодавлат ташкилот сифатида электрон ҳукумат, электрон демократия ва миллий кибер хавфсизлик соҳасида энг яхши Эстония тажрибаларини тарғиб қилишга ихтисослашган.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлиги ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалий тажриба алмашиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Арво Отто Эстониянинг илғор ютуқларига тўхталиб, мамлакатдаги 100 фоиз мактаблар ва маҳаллий ҳокимият органлари компьютерларга эга эканлигини, банк операцияларининг 99 фоизи электрон шаклда амалга оширилишини айтиб ўтди. Шунингдек, мамлакатдаги тиббий рецептларнинг 98 фоизи онлайн тарзда берилади, аҳолининг 98 фоизи шахсий гувоҳномаларига эга.  Барча солиқ декларацияларининг 95 фоизини электрон шаклда тақдим этилади. Эстонияда аҳолининг 88 фоизи мунтазам равишда интернетдан фойдаланади.  67 фоиз аҳоли интернет орқали рўйхатга олишда иштирок этди. 2019 йилда бўлиб ўтган сўнгги парламент сайловларида 43,8 фоиз сайловчилар онлайн тарзда ўз овозларини бердилар.

Арво Отто Ўзбекистон билан яқин ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. У пандемия сабабли ЭҲА шу йил март ойига режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги делегациясининг ташрифини кейинга қолдиришга мажбур бўлганидан афсус билан қайд этди.

Ўз навбатида, Эстония томонига «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясида кўзда тутилган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Қашқадарё вилоятида адлия ва таълим тизимида давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича Эстония тажрибасини жалб қилишга қизиқиш билдирилди.

ЭҲА раҳбари Эстония томони Ўзбекистон билан ҳамкорликда катта қизиқиш билан қараётгани тасдиқлаб, рақамли трансформация масалалари учун масъул бўлган Ўзбекистоннинг ихтисослашган тузилмалари билан видеоконференциялар ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Парламентаризмни ривожланти...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож...

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар...

Бу ҳақда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўн...

Олий Мажлис палаталари фаолиятига “Элект...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ролини янада кучайтириш мақсадида улар фао...

Сўнгги янгиликлар