Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Март/2021   «Дунё» АА репортажи

Тахиатош ИЭСдан атмосферага чиқадиган зарарли чиқиндилар 3,2 бараварга камайтирилди


НУКУС, 17 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон энергетика вазирлиги томонидан Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станциясига ташкил этилган икки кунлик пресс-тур бошланди, деб хабар бермоқда воқеа жойидан «Дунё» АА мухбири Замира Азизхонова.

Тадбир оммавий ахборот воситалари вакилларини энергетика соҳасидаги йирик сармоявий лойиҳалардан бири билан таништиришдан иборатдир. Март ойининг бошида электростанцияда иккинчи комбинацияланган цикл  ишга туширилди ва унинг тўлиқ қуввати 280 МВтга етди.

Бугунги кунда станция Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий кон-металлургия комбинатини электр энергияси билан тўлиқ таъминламоқда.

Ўрнатилган ускуналар ва қўлланилаётган сўнгги технологиялар газ ва сув каби табиий ресурсларни сезиларли даражада тежашга имкон бермоқда. Мутасаддиларнинг ОАВ вакилларига билдиришича, станцияда атмосферага зарарли газлар чиқиндиларининг чиқиши 3,2 баравар камайган.

Тахиатош ИЭС фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этиш мақсадида журналистлар учун семинар ташкил этилди.

Мавзуга оид

"Дунё" АА фотомухбири баҳорги Истанбул с...

“Дунё” АА фотомухбири Анвар Илёсов дунёнинг бошқа шаҳарлари каби коронавирус пандемияси би...

Тахиатош иссиқлик электр станциясидан фо...

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 17-18 март к...

Аушвиц-Биркенау нацистлар концлагерида 1...

Аушвиц-Биркенау нацистлар концлагерида 100 дан ортиқ ўзбек сақланган...

Сўнгги янгиликлар