Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июль/2022   Сиёсат

Таалатбек Масадиқов: Бизда афғонлар учун вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш, минтақамизни Ғарб ва Шарқ мамлакатларини боғлайдиган кўприкка айлантириш имконияти мавжуд

ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» халқаро конференцияси ишида иштирок этган Қирғизистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича махсус вакили Таалатбек Масадиқов “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда форум ишига ўз баҳосини берди.


– Тошкентдаги конференция жуда муҳим, зарур ва ўз вақтида бўлиб ўтди. Жаҳон сиёсатида йўналишларни тўғри белгилаш муҳимдир. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз, биринчи навбатда, Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистонда ҳали ечимини топмаган масалаларга эътибор қаратди.

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганига 11 ой бўлди. Табиийки, улар катта муаммоларга, жумладан, иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда. Тошкент конференциясида сўзга чиққан Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий уларни Муваққат ҳукумат ҳал қилмоқчи эканини таъкидлаб, шу вақт ичида эришилган ижобий жиҳатларни санаб ўтди.

Ҳукуматингиз, шахсан давлатингиз раҳбари томонидан афғон халқига ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар мутлақо тўғри ёндошув, биз буни тўла қўллаб-қувватлаймиз.

Афғонистон ва унинг амалдаги ҳукуматини яккалаб қўйиб бўлмайди.

Бугунги анжуманда самимий мулоқот бўлди. Шунчаки одинга ҳаракат қилиш керак.

Марказий Осиё бизнинг умумий уйимиз. Ўйлайманки, бизда афғонлар учун вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш, минтақамизни Ғарб ва Шарқ мамлакатларини боғлайдиган кўприкка айлантириш имконияти мавжуд.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ХМТ...

Кеча БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) минтақасида Халқаро миграция ташкилотининг ...

Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари ...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида амалий ташриф...

16 июль куни Марказий Осиё давлатлари ва...

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов в...

Сўнгги янгиликлар