Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Ноябрь/2022   Иқтисодиёт

Сурхондарё вилоятидаги 2208 та маҳаллий саноат корхоналарининг фаолияти ўрганилди

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятидаги 2208 та маҳаллий саноат корхоналари фаолиятини ўрганди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ИТСВ маълумотига кўра, айланма маблағларни тўлдириш, банк кредитлари бўйича муддати ўтган кредитлар бўйича тўлов муддатларини узайтириш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, коммунал хизматлар тизимларига уланиш, рухсатномалар олиш билан боғлиқ 247 та муаммоли масала аниқланди.

198 та корхона фаолият юритаётган 36 та кичик саноат зонаси фаолияти ўрганилди. КСЗни қўшимча инфратузилма билан таъминлаш ҳамда заргарлик саноати корхоналари фаолиятини янада кенгайтириш учун маблағ ажратиш лозимлиги аниқланди.

12 та корхона томонидан кўтарилган 13 та масала жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича аниқ муддатлар ва масъул шахслар белгилаб берилган чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.

Бу масалаларни ҳал этиш натижасида вилоятда 40 миллион долларлик маҳсулот экспорти, 58 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланади, 1278 та иш ўрни яратилади.

Мавзуга оид

Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланад...

Ўзбекистон – Корея тўқимачилик технопаркида давлатимиз раҳбарининг «Саноат ишлаб чиқаришид...

Жанубий Кореянинг «KOICA» халқаро ҳамкор...

Учрашувда томонлар «KOICA»нинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича келгуси ...

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари Халқ...

Техник қўмиталарга аъзо бўлиш, IEC ташкилотига аъзо давлатлар билан бирга халқаро стандарт...

Сўнгги янгиликлар