Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Маданият

Сурхондарё театри жамоаси томонидан Тожикистонда намойиш этилган саҳна асари томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди

ДУШАНБЕ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров бошчилигидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоасининг Тожикистонга ижодий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Сафар давомида Душанбе шаҳрида жойлашган Тожикистон Ёшлар театрида ушбу жамоа санъаткорларининг саҳналаштирилган “Муҳаббатим – қисматим менинг” спектакли намойиш этилди.

200 нафардан зиёд томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган, оилавий муносабатлар ва фарзандлар тарбияси тўғрисида ҳикоя қилувчи ушбу спектакль театр ижодкорлари томонидан маҳорат билан ижро этилгани боис томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Мавзуга оид

21 февраль – «Халқаро она тили куни»...

Тил ўзаро мулоқот, тушуниш ва фикрлаш воситаси сифатида ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги...

Индонезияда ўзбек тили ва маданияти куни...

Индонезиянинг Тангеранг шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирида Ўзбек тили ва маданияти ...

Исломободда Ўзбекистон маданияти ва тари...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи олдидан кеча Исломоб...

Сўнгги янгиликлар