Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Октабрь/2020   Таҳлил

СМТИ: Ўзбекистон Афғонистон учун кенг қамровли тинчлик дастурини қабул қилиш тарафдори

ТОШКЕНТ, 8 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро  тадқиқотлар институти ҳамда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий Осиё ва Афғонистон бўйича Тадқиқот гуруҳининг онлайн-конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Афғонистондаги музокаралар, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги трансминтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Афғонистон масаласи бўйича Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган мулоқотда Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи сиёсий идоралари ва тадқиқот марказларининг мутахассислари ва етакчи экспертлари иштирок этишди.

Британия томонидан анжуманда «Chatham House», «Қиролликнинг бирлашган хизматлари институти», Оксфорд университетининг «Россия ва Евроосиё тадқиқотлари маркази» сингари нуфузли марказларнинг олим ва тадқиқотчилари қатнашишди.

Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг етакчи таҳлилчилари мамлакатимиз экспертлар ҳамжамиятини таништиришди.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Рустамов онлайн-конференцияни очиб берар экан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш Марказий Осиёда барқарорлик ва мустаҳкам тараққиётни таъминлашнинг муҳим шарти эканини қайд этди. Бугунги кунда Ўзбекистон афғон муаммосини ҳал этиш учун барча жалб қилинган мамлакатлар, жумладан, Буюк Британия билан ҳам мустаҳкам алоқаларни ўрнатди. Ҳар икки мамлакатнинг ташқи сиёсий идоралари, Афғонистон бўйича махсус вакиллари ва таҳлилий тузилмалари билан мунтазам асосда мулоқотлар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро институти директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматовнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Британия экспертларининг Афғонистон можаросини сиёсий тартибга солиш масалалари бўйича мунтазам хусусият касб этган учрашувлари томонларнинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликка эришиш тарафдори эканликлари ҳамда бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрликларидан далолатдир. Акромжон Неъматов Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ва «Толибонлар» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларнинг йўлга қўйилиши Афғонистонда давом этган кўп йиллик урушга барҳам бериш учун тарихий имконият эканини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро Институти вакилининг сўзларига кўра, Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик бутун Евроосиёминтақасида мустаҳкам тараққиётга эришиш учун кенг имкониятлар эшигини очади.

А.Неъматовнинг қайд этишича, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида таклиф этилган Афғонистон бўйича Доимий қўмитанинг фаолият юритиши халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, инфратузилма лойиҳалари ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш учун қўшимча ресурсларни сафарбар қилиш, ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш имконини беради.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналиши бўйича сиёсатини шарҳлар экан, Ўзбекистон Афғонистон ва қўшни мамлакатлар билан минтақавий алоқаларни ривожлантиришда етакчи роль ўйнаётганини қайд этди. Лондон Тошкентнинг ислом республикасида тинчлик жараёнини ривожлантириш борасидаги муҳим ва стратегик ролини юксак баҳолайди ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонни Марказий Осиёнинг барқарорлик, фаровонлик ва яхши қўшничилик ҳудудига жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини тўла қўллаб-қувватлайди. Айни дамда дипломат бугунги кунда пандемия туфайли Афғонистон аҳолисининг 90 фоизи иқтисодий ёрдамга муҳтож экани ва 35 фоизи озиқ-овқат таъминоти муаммосига дуч келганини, Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, терроризм, экстремизмга қарши курашиш борасидаги ҳамкорлигини давом эттириш янада долзарб аҳамият касб этаётганини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ўзаро манфаа...

“Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатин...

Янгиланаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатини...

Янгиланаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишлари....

Иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи ...

Сўнгги янгиликлар