Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Словакия газетаси Ўзбекистонда энергетика жабҳасининг равнақи ҳақида

БРАТИСЛАВА, 18 января. /ИА «Дунё»/. Словакиянинг «Финансовая газета» нашри саҳифасида Ўзбекистон энергетика соҳаси ривожланиши мавзусини қамраб олган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


«Comenius Analytica» Таҳлил маркази бош директори ва ушбу нашр бош муҳаррири Владо Бачишин қаламига мансуб мазкур мақолада Ўзбекистон Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистонда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясидаги устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиши тафсилотлари атрофлича қаламга олинган.

Мақолада мамлакатимизда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб кескин ошиши, у 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилаётгани, шундан келиб чиққан ҳолда барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим миллий мақсад ва вазифаларидан бири - 2030 йилга қадар қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергия улушини жиддий равишда кўпайтириш эканлиги алоҳида қайд этилган.

Шу мақсадда 2022 йилда Қорақалпоғистонда 1700 МВт.лик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битими имзоланиши режалаштирилаётганлиги ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Нашр Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8 та шамол электр станцияларини қуриш ҳисобига, 4 ГВт,  10 та қуёш фотоэлектр станцияларни ишга тушириш орқали 4 ГВтга қўшимча қувватларни барпо этишни қамраб олган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилаётганини ҳам маълум қилган.

Мавзуга оид

Тошкентда ўтган «ИННОПРОМ» халқаро сано...

Покистоннинг «Pakistan Economic Net» ахборот портали ўзининг веб-сайтида «Россиянинг 300 д...

Испаниядан муносабат: Навоий Мигел Серв...

Испаниянинг етакчи нашрларидан бири «Диарио Арбат» газетасининг онлайн версиясида (diarioa...

«Big Shot» ҳафталик фототанловида Ўзбеки...

Жорий йил10 апрель куни «The Times» газетаси томонидан ўтказилган «Big Shot» ҳафталик фот...

Сўнгги янгиликлар