Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Февраль/2020   Иқтисодиёт

Сингапурнинг «Аlpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» компанияси чиқиндиларни қайта ишлашда ҳамкорликни таклиф қилди


ТОШКЕНТ, 21 февраль. «Дунё» АА/.  Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурнинг «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «Махсустранс ИЧБ» ва «Сувсоз» ДУК раҳбарлари, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари ва бошқа масъуллар иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири ҳокимлик матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Мулоқот давомида чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

 Сингапур компанияси вакиллари бу йўналишда етарли тажрибага эга экани, соҳа учун яратган техника ва технологиялари дунёда қизиқиш юқори экани қайд этилди.

 Бугунги кунда компания қаттиқ ва аралаш турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида экологик тоза ўғитлар ишлаб чиқариш, қурилиш материалларини тайёрлаш, шунингдек, сувни зарарсизлантириш учун қатор технологияларни ишлаб чиққан.

«Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» таклиф этаётган технологиялар кичик ҳудудларга мўлжалланган бўлиб, транспорт харажатини талаб этмайди, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқармайди, шунингдек, улар энергия тежамкордир. Меҳмонларнинг сувни зарарсизлантириш бўйича таклифлари мамлакатимизда каналлар санитар ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш учун фойдалидир.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазири раҳбарлигидаги и...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида вазирлик, идора, тармоқ ...

Тошкентда II Глобал агросаноат форуми о...

15-16 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ»да барқарор қишлоқ хўжалиги ва SMART - технологиялар, и...

АҚШ инвестиция компанияси Ўзбекистон мо...

«Давр банк» ХАТБ Ўзбекистонда биринчи бўлиб АҚШнинг «Developing World Market» инвестиция к...

Сўнгги янгиликлар