Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июнь/2021   Медиа

Сингапурдан муносабат: Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ташқи сиёсати яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган


СИНГАПУР, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Сингапурнинг Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё ишбилармонлик палатаси («CASEA») веб-саҳифасида “Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ташқи сиёсати яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим замин яратди.

Мақолада қайд этилганидек, кейинги йилларда минтақа мамлакатлари иқтисодиёти 5-7 фоиз ўсиш суръатларини намоён этди.

2020 йил Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги умумий товар айланмаси 12,2 миллиард долларни, ташқи савдо айланмаси – 145,5 миллиард долларни ташкил этди. Шу тариқа минтақа мамлакатларининг умумий ташқи савдо айланмасида ички минтақавий савдонинг ҳиссаси 8,4 фоизни ташкил қилди.

Мақолада таъкидланишича, минтақада халқаро транспорт йўлаклари ва халқаро транспорт инфратузилмасининг биргаликда яратилиши Марказий Осиё мамлакатлари манфаатларига бирдек жавоб беради. Чунки бу минтақа мамлакатларининг экспорт маҳсулотларини жаҳон бозорларига етказиб беришида транспорт харажатларини камайтиришга имкон беради.

Юқоридагилар билан бирга, мақолада Марказий Осиёда рўй бераётган минтақавий интеграция жараёнлари, Афғонистон ҳудудида транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда минтақанинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан транспорт-коммуникация ҳамкорлиги мустаҳкамланишига оид муҳим маълумотлар ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон - Марказ...

Туркиядаги «EkoHaber» газетасининг бугунги сонида «Яхши қўшничиликда Ўзбекистон модели» са...

БАА бош ахборот агентлиги Ўзбекистон ич...

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бош ахборот агентлиги - «Emirates News Agency»да «Ўзбекис...

«Natural Gas World»: Ўзбекистон энергети...

«Natural Gas World» ихтисослашган халқаро онлайн-нашрида Ўзбекистон энергетика вазирлиги, ...

Сўнгги янгиликлар