Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Сингапурдан муносабат: Конституциявий ислоҳот Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда мамлакат ва унинг халқи учун ёруғ келажакка йўл очади

СИНГАПУР, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон-Сингапур туризмни  ривожлантириш  маркази  раҳбари, «CASEA» Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бизнес-палатаси бош  директори Руди  Фанг «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мамлакат тараққиёти учун нечоғли муҳимлигини таъкидлади:


- Мен Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳот ўтказиш тўғрисидаги қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлашимни алоҳида таъкидламоқчиман.

Мазкур қарор мамлакатнинг демократик тараққиёт йўлидаги қатъий интилиши ва  Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг давомийлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон Конституциясига киритилиши режалаштирилган барча ўзгартиш ва қўшимчаларни синчиклаб ўрганиб чиққан киши сифатида, ишонч билан айта оламанки, улар демократик давлатларнинг халқаро-ҳуқуқий меъёрларига тўла мос келади.

Қолаверса, ушбу ислоҳот фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини сезиларли даражада мустаҳкамлаши, туризм соҳаси ва ишбилармонлик алоқалари учун янги имкониятлар очадиган қулай сармоявий муҳит яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ислоҳот аҳоли ҳаёти ва  фаровонлиги янада яхшилашга ёрдам беради.

Туризмни ривожлантиришда фаол иштирок этувчи шахс сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат сайёҳлик индустриясини янги чўққиларга кўтаришда муҳим рол ўйнашига ишонаман. Такомиллаштирилган меъёрий-ҳуқуқий база ва такомиллаштирилган ишбилармонлик муҳити сайёҳлар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам мақбул шароитлар яратади.

Шунингдек, ислоҳот Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлайди, чунки бу мамлакатнинг замонавий бошқарув асоси бўлган демократик ғояларга содиқлигини намоён этиб, Ўзбекистон ва унинг халқи учун ёруғ келажакка йўл очади.

Мавзуга оид

Хитойдаги ватандош: Бош қомусимизга кири...

Хитойда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароси, Гуандун провинциясидаги Шенжень шаҳрида ж...

Янгиланаётган Конституция Ўзбекистон тар...

Ўзбекистон фуқароларининг Саудия Арабистонига умра сафарларини муваффақиятли ташкил этиш у...

Словакия ОАВ Ўзбекистонда бўлиб ўтган К...

Словакиянинг «Финансовые новости» онлайн-нашрида «Ўзбекистон: 110-сонли умумтаълим мактаби...

Сўнгги янгиликлар