02/Июль/2022 Саналар
СИНГАПУР, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами нишонланиши муносабати билан Сингапур-Ўзбекистон туризмни ривожлантириш маркази раҳбари, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бизнес палатаси “CASEA” бош директори, “S.E.A. Business Centre Pte. Ltd.” компания асосчиси Руди Фанг ўз табригини йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
– Сингапур-Ўзбекистон туризмни ривожлантириш маркази ҳамдава “CАSЕА” Марказий ва Жануби-Шаркий Осиё бизнес палатаси номидан миллий байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Барчамизга маълумки, бундан 30 йил аввал, 1992 йил 2 июль куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида” қонун қабул қилинган. Давлат герби мамлакатнинг тимсоли бўлиб, унинг мавжудлигининг асосий тамойилларини акс эттиради ва ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг миллий ифтихори ҳисобланади. Давлат герби Ватанингиз ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган муқаддас рамз эканига ишончим комил.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбарияти ва фуқароларини ушбу муҳим сана билан самимий қутлайман, мамлакатингиз ва унинг меҳнатсевар халқига бардавом равнақ, сиҳат-саломатлик, тинчлик-осойишталик ва фаравонлик тилайман.