Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2023   Илм-фан

Сингапур компанияси Ўзбекистонда яратилган юқори самарали пайвандлаш материаллари ва технологияларини халқаро бозорга олиб чиқади

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда яратилган юқори самарали пайвандлаш материаллари ва технологиялари хорижга экспорти йўлга қўйилмоқда, деб хабар бераяпти «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотига кўра, Академиянинг  Материалшунослик институти ва Сингапурнинг «JIT Engineering & Solitions Pte.Ltd» компанияси билан мамлакатимизда яратилган юқори самарали пайвандлаш материаллари ва технологияларини Ҳиндистон ҳамда Жанубий Осиёнинг бошқа мамлакатлари бозорида илгари суриш ва тижоратлаштириш тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувга мувофиқ Материалшунослик институти маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида масъулиятли конструкцияларда (кўприклар, бинолар, технологик иншоотлар ва қурилмалар) ишлатиладиган алюминий қотишмалари, зангламас пўлат ва бошқа металлар учун юқори самарали пайвандлаш материалларини яратиш ва синовларини ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади.

«JIT Engineering & Solitions Pte.Ltd» компанияси эса янги маҳсулотлар ва технологияни халқаро бозорга олиб чиқиш ва илгари суриш ишлари билан шуғулланади.

Мавзуга оид

Германиялик профессор масофавий таълим д...

Андижон давлат университети билан Берлин техника университети профессори Франк Беҳренд ўрт...

Дунё университетлари рейтингида ЎзМУнинг...

2020 йил 22 апрелда дунё университетлари рейтинги – “Times Higher Education” агентлиги том...

Тошкентда Ўзбекистон-Франция таълим-фору...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция таълим-форуми ўз ишини бошланди...

Сўнгги янгиликлар