Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Май/2021   Таълим

Шотландия ва Ўзбекистон университетлари машинасозлик ва фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик қилади


ЛОНДОН, 26 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат транспорт университети раҳбарияти ва Шотландиянинг Стратклайд университети (University of Strathclyde, UoS) ўртасида онлайн-музокаралар ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Тошкент давлат транспорт университети проректори Баҳодир Тўраев ўзининг шотландиялик ҳамкасби Атилла Инседжик билан икки университет ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилди.

Томонлар ўзларининг илмий фаолияти, ўқитишнинг устувор йўналишлари ҳамда хорижий олий ўқув юртлари билан амалга оширилаётган қўшма таълим лойиҳалари ҳақида маълумот алмашди.

Бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида машинасозлик ва фуқаро авиацияси соҳасида қўшма ўқув-академик дастурларнинг бажарилишини кўриб чиқиш бўйича келишувларга эришилди. Олий ўқув юртлари вакиллари уиниверситетлар ўртасидаги «икки томонлама» диплом бериш  дастурини амалга ошириш мақсадида яқин вақт ичида ўз ўқув дастурлари ҳақида тўлиқ маълумот алмашишга келишиб олди.

1796 йилда ташкил этилган Стратклайд университети Шотландиянинг етакчи технологик олий таълим муассасаси ҳисобланади. 2020 йилда Шотландияда “Йил университети”, деб эълон қилинган. Университет жаҳон рейтингида ҳам етакчи ўринда қайд этилган. Стратклайд илмий тадқиқотларининг натижалари саноатнинг турли жабҳаларида, жумладан, Буюк Британия ва  жаҳондаги таниқли «Rolls-Royce», «Airbus», «Boeing» копаниялари томонидан қўлланилмоқда.

Мавзуга оид

Самарқанд давлат университети ва Шотланд...

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Самарқанд давлат университети (СамД...

Миср элчиси Тошкент давлат шарқшунослик ...

Тошкент давлат шарқшунослик университетида бугун Миср элчиси Амира Фаҳми билан учрашув бўл...

МОХИ директори Марказий Осиё мамлакатлар...

Кеча Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика ...

Сўнгги янгиликлар