25/Ноябрь/2022 Спорт
ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Исроилнинг Қуддус шаҳрида бўлиб ўтаётган Шахмат бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати финалига йўл олди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Ўзбекистон шахматчилари ярим финал баҳсида турнирнинг энг кучли жамаоларидан бири - Ҳиндистон вакилларини икки раундга кўра 2:2 ва 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этишди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Абдималик Абдисалимов ва Ортиқ Нигматов ҳимоя қилишмоқда. Жамоа сардори ва мураббийи — нидерландиялик Иван Соколов.
Ўзбекистонлик шахматчилар финалга қадар гуруҳда АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Польша (2:2) билан дуранг натижага эришишди, фақат Озарбайжонга (1,5-2,5) ютқазишди.
Кеча бўлиб ўтган чорак финалда Украинани 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра таслим этишди.
Бугун жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳсда Ўзбекистон шахматчилари Хитой терма жамоасига қарши дона сурадилар.