Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Ҳамкорлик

Шаҳарларда рельсли транспорт тизимини йўлга қўйиш бўйича Франция тажрибаси ўрганилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Франциянинг мамлакатимиздаги элчиси Орелия Бушез ҳамда Франциянинг «ALSTOM» компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермақда «Дунё» АА мухбири.


Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, учрашув аввалида Орелия Бушез Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. У давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар суръатини эътироф этар экан, бу жараёнда ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳаларда Франция компанияларининг ҳам бевосита иштирок этишига катта қизиқиш билдираётганлигини таъкидлади.

 Мулоқот чоғида мамлакатимиз шаҳарларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда лойиҳалар атрофлича муҳокама этилди.

 «ALSTOM» компанияси вакиллари шаҳарларда рельсли транспорт тизимини йўлга қўйиш, уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича амалга оширган лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказди. 

Мавзуга оид

АҚШ Ўзбекистон қишлоқ аёлларини қўллаб-қ...

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги қишлоқ аёллари иқтисодий имкониятла...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Брю...

Кеча Брюсселда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз А...

Ўзбекистон ва Германия халқаро ҳуқуқий с...

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев бошчилигидаги делегация Германияда бўл...

Сўнгги янгиликлар