Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда идоралари раҳбарлари тегишли ваколатли идоралар ўртасидаги ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни амалга ошириш режасини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлар жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда томонлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил этиш, спорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлод вакилларини спорт машғулотларига жалб этиш бўйича кенг кўламли лойиҳалар борасида ўзаро тажриба алмашилди.

  ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ўз маърузасида иштирокчиларни қутлар экан, спорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди.

- ШҲТ доирасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида ишимизда қуйидаги уч жиҳатга эътибор қаратмоғимиз лозим, - деди ШҲТ Бош котиби. - Биринчидан, спортни сиёсийлаштиришга қарши туриш. Спортни сиёсий восита сифатида ишлатишга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва Олимпия ўйинларида ҳамда бошқа спорт тадбирларида сиёсий бетарафликнинг Олимпия тамойилига қатъий риоя қилиш тарафдоримиз.

Иккинчидан, диққат марказида бўлиш тамойилига амал қилиш ва намунали ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш. Янада кўпроқ одамларни қамраб олиш учун ШҲТ доирасида болалар, ногиронлар, қариялар ва бошқа аҳоли гуруҳларининг спорт  билан шуғулланиши учун  зарур шарт-шароитлар яратиш зарур.

Учинчидан, анъанавий ва халқ спортини ривожлантириш. Бу ШҲТ минтақасининг турли маданий ва тарихий меросини муҳофаза қилишга кўмаклашади.

Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳхам Икромов ўз маърузасида мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди.

-Бугунги кунга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб спорт-техника базалари қайта кўриб чиқилди ва қайта жиҳозланди, реконструкция ишлари амалга оширилди, янги спорт иншоотлари қурилди, ёшларни спортга жалб этиш учун зарур спорт инфратузилмаси яратилмоқда. Ҳозирги кунда сув спортини ривожлантириш учун янги сарой қурилмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистонда 51,6 мингга яқин спорт иншоотлари мавжуд, - деди Ўзбекистон спортни ривожлантириш  вазири.

Учрашув доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун масъул бўлган тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни амалга ошириш режаси тасдиқланди.

Ҳужжат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Олимпия, Олимпия дастурига киритилмаган спорт турлари ва этноспортни оммалаштириш, спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида ҳамкорликни назарда тутади. Бундан ташқари, ҳужжат 2024 йилгача барча тадбирларни юқори савияда ўтказиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов 2025 йил пойтахтимизда ўтадиган IV ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича маълумот берди.

-2020 йил декабрь ойида Ўмон Султонлигининг Маскат шаҳрида ўтган Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Бош Ассамблеясида Тошкент 2025 йил бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларини қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, - Ойбек Қосимов. - Бу бўйича ООКнинг махсус комиссияси Тошкентга ташриф буюриб, пойтахтимизнинг имкониятларини таҳлил қилди. Комиссия Тошкент мусобақани бемалол қабул қилиши мумкинлиги ҳақида ўз хулосаларини тақдим этганига қарамай, муҳтарам Президентимиз мазкур Ўйинларни юқори савияда ўтказиш учун махсус Олимпия шаҳарчаси ва янги спорт объектларини қуриш бўйича кўрсатма бердилар. Сиз кўриб турган кадрлар “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этиладиган янги Олимпия шаҳарчасининг лойиҳасидан. 100 гектардан зиёд майдонни қамраб оладиган ушбу ҳудудда махсус Олимпия шаҳарчаси ва бир қатор спорт турлари учун янги объектлар, меҳмонлар учун ётоқхона ва бошқа биноларни учратиш мумкин. Айни пайтда лойиҳанинг смета ҳужжатлари тасдиқланиш жараёнида ва 2024 йилнинг охиригача қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторл...

Бугун Миллий координаторлар Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Нукусга келган Шанхай ҳам...

Нукусда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий коор...

Бугун Нукус шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) Ўзбекистон раислиги доирасида ташки...

ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирлар...

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 24 июнь куни Тошкентда ШҲТг...

Сўнгги янгиликлар