Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Сежонг университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берди


СЕУЛ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларининг навбатдаги куни Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги 17-Сеул сайлов участкасига қарашли Сеул шаҳридаги Сежонг университетида давом эттирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур олий билим юртида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эрта тонгдан конституцион хуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз бериш мақсадида Сежонг университетида ташкил этилган Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фаол иштирок этди.

Яратилган имкониятлардан руҳланган талаба ёшларимиз ва ушбу олий таълим масканида фаолият олиб бораётган юртдошларимиз ўз тассуротлари билан ўртоқлашди. Жумладан, университет докторанти, юртдошимиз Отабек Жўраев қуйидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор этди.

–  Хорижда бўлишимизга қарамай биз доим юртимиз сиёсий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган жараёнларни диққат билан кузатиб борамиз. Бугун Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бизнинг университетимиз ҳудудида ташкил этилди. Бу эса, ўз навбатида, бизнинг талабаларга ўқув жараёнларидан ажралмаган ҳолда ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз бериш учун кенг имконият яратди. Ушбу университетда юртимиздан келган 300 нафарга яқин талаба таҳсил олади.

Бизнинг университетимизда ўзбекистонлик талабалар учун Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш учун барча шароитлар яратиб берилганидан жуда мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз фуқароларини ушбу сайловда фаол қатнашишга чорлаб қоламан.

Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни республикамизнинг Жанубий Кореядаги 17-Сеул сайлов участкасига қарашли кўчма нуқталарда давом этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари...

Озарбайжоннинг оммабоп нашрларидан бири - «Каспий» газетасида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ...

Покистонлик халқаро кузатувчи: Ўзбекисто...

– Ўзбекистон Президенти сайловида илк бор халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаяпман...

Сайлов-2021: Эксперт гуруҳи имзо варақал...

Марказий сайлов комиссиясининг эксперт гуруҳи имзо варақаларини текширишга киришди...

Сўнгги янгиликлар