Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Долзарб

Сеулда Ўзбекистон делегацияси KUBA раҳбарияти билан мамлакатимизда Жанубий Корея тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди


СЕУЛ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бугун Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси (KUBA) раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда KUBA ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келгуси ҳамкорлик масалалари, жумладан, KUBA кўмагида Ўзбекистонда фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг иш рухсатномалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон делегацияси Ким Чанг Кеон ҳамроҳлигида Квангжу шаҳрига йўл олди. Бу ерда улар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг мазкур шаҳардаги ваколатхонаси ва Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти билан яқиндан танишади.

Томонлар, шунингдек, Квангжу шаҳри мэри Ли Ёнг Соп билан музокаралар ўтказиш билан бирга «Умид» номли Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг расмий очилишида иштирок этади.

Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи давом этмоқда.

Мавзуга оид

Тожикистондан муносабат: Тошкент конфере...

Тожикистондан муносабат: Тошкент конференцияси натижалари Марказий Осиё тараққиётида бурил...

Сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузату...

Парламент юқори палатаси тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқ...

Хитой элчиси: Хитой ва Ўзбекистон раҳбар...

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги телефон...

Сўнгги янгиликлар