Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Жамият

Сеулда мавсумий ишларда вақтинча меҳнат фаолиятини ташкил қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди


СЕУЛ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги делегация Корея Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирининг ўринбосари Пак Пён Хон билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда мавсумий ишларда вақтинча бандликни таъминлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, Жанубий кореялик иш берувчиларни мигрант ишчиларни танлаш жараёнига жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш, мавсумий ишлар меҳнат бозори билан танишиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг мамлакатни тарк этиш олдидан карантин тадбирларига риоя этилишини ташкил этиш жараёнига Жанубий кореялик мутахассисларни ҳам жалб этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Жанубий Корея вакиллари билан меҳнат бозорини ривожлантириш, меҳнат муҳожирларининг карантин талабларига риоя қилишида шаффофликни таъминлаш, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат салоҳияти ҳақида мавсумий ишларга жалб қилувчи иш берувчиларнинг хабардорлигини ошириш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи давом этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон бир ойда Интернет тезлиги бўй...

Ookla” компаниясининг “Speedtest.net” хизмати жорий йилнинг март ойи якуни натижаларига кў...

Ғалаба боғи ўзбек халқининг ифтихорига а...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Ғалаба...

«Самарқанд – Олмаота» ва «Туркистон – То...

Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувоф...

Сўнгги янгиликлар