Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Январь/2022   Парламент

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Япония элчиси билан икки томонлама дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш хусусида фикр алмашди

ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бугун Япония элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришилгани таъкидланди. 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг кунчиқар юртга ташрифи икки томонлама алоқалар ривожланишини янги даражага кўтарди.

Томонлар савдо, инвестициялар, иқтисодиёт, сиёсат, таълим, маданият соҳаларида икки томонлама муносабатларни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Япония парламенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни илдам ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.

Икки томонлама муносабатлар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида қурилгани таъкидланди. Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил нишонланади.

Томонлар ушбу шонли сана муносабати билан парламент аъзолари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компания ва ваколатхоналари вакиллари иштирокида парламентлараро конференция ўтказилишини қўллаб-қувватладилар.

Учрашувда ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон гендер тенглик тажрибаси «Аёл...

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча «Аёл ва фан: гендер жиҳатлари» мавзусидаги ...

Ўзбекистон ва Франция парламентлараро ҳа...

Кеча Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигида Ўзбекистон ...

Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўр...

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Тошкент халқаро инвест...

Сўнгги янгиликлар