Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Парламент

Сенат раиси АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси вазифасини бажарувчини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг глобал алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдони қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришда «Ўзбекистон бўйича Кокус»нинг ўрни ва фаолияти самарадорлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, аёллар тадбиркорлиги ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Хусусан, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар, шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни фаол ривожлантириш, икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги мунтазам сиёсий алоқаларни фаоллаштириш, маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш, алоҳида тармоқлар раҳбарларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Бундай ёндошув барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Элизабет Кеннеди Трюдо Ўзбекистонга АҚШ Давлат департаменти делегацияси таркибида мамлакатдаги ўзгаришларнинг юксак натижалари билан танишиш учун келган эди. Америка делегациясининг Ўзбекистонда бўлиши давомида Олий Мажлис, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, олий ўқув юртларида учрашув ва музокаралар, шунингдек, Жиззах ва Тошкент вилоятларига ташрифлари режалаштирилган.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати раиси БМТ Бош Ассамбл...

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бо...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида инсон ...

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасини...

Сенат раиси Осиё велоспорт конфедерацияс...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси, Велоспорт федерацияси раиси Танзила Норбоева кеча м...

Сўнгги янгиликлар