Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Парламент

Сенат қўмитасида бўлажак ялпи мажлис кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мажлисда ялпи мажлис кун тартибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги масаласини ва ушбу жараёндаги устувор вазифалар ижросини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, инвестицион лойихалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 70,6 минг нафар фуқаро 70 та фаолият йўналишида ўзини ўзи банд қилган ҳамда 902 нафар фуқаро ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринларига жойлаштирилган.

Муҳокама давомида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги ижобий натижалар билан бир қаторда ушбу ҳудудлардаги камчилик ва тизимли муаммолар сенаторлар эътиборидан четда қолмади.

Шунингдек, мажлисда Фарғона вилояти ҳокимининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Сенат ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалаларнинг ҳар бири мамлакатимиз ҳудудлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди. Сенаторлар томонидан кўтарилган барча масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан зарур тушунтиришлар берилди.

Мажлис якуни бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Франция парламентлараро ҳа...

Кеча Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигида Ўзбекистон ...

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўри...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бундестагнинг “Германия-Марказий Осиё” парламент ...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерин...

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов Президент сай...

Сўнгги янгиликлар