Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

Саудия бозорларида Ўзбекистоннинг юқори сифатли маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда

АР-РИЁД, 20 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Aman Trading Group” компанияси раиси Аман Амин Туркистоний билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралардан кўзланган мақсад Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги ва қандолатчилик маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорларига экспортини йўлга қўйиш ва экспорт жўғрофиясини кенгайтириш билан изоҳланади.

Суҳбат аввалида А.Туркистоний Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари жадал равнақ топаётгани, ўзаро ташриф алмашувларнинг тобора кўпайиб бораётганини катта қизиқиш билан кузатаётганини маълум қилар экан, бу саъй-ҳаракатлар икки мамлакат манфаатларига бирдек хизмат қилиши ҳамда турли йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун қулай имкон яратишини таъкидлади.

Шунингдек, у Саудия Арабистони Подшоҳлиги раҳбариятининг ҳам мамлакатимиз билан алоқаларга барча соҳаларда сифат ва мазмун жиҳатдан янгича тус бериш, ўзаро муносабатларни икки давлат имкониятларига мос тарзда юқори босқичларга олиб чиқилишидан манфаатдор эканлигини маълум қилди.

Ҳозирги кунда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон ташаббуслари билан амалга оширилаётган “Нигоҳ-2030” дастури доирасида мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи тургани ва унинг ечимини топишда Ўзбекистон заминида етиштирилаётган барча озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат ва тозалиги жиҳатидан юқори даражада эканлигини инобатга олиб, Подшоҳликка экспорт қилиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлади.

Шу ўринда у Саудия бозорларида Ўзбекистон маҳсулотларига талаб юқори эканлигини назарда тутган ҳолда уларнинг импорт қилиниши билан шуғулланишга тайёр эканлигини билдирди.

Суҳбатдош ҳозирги пайтда мамлакатимиздаги “Crafers” компаниясининг қандолат маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш бўйича олиб борилган музокаралар натижасида қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг бўлган дастлабки экспорт шартномаси имзоланганини маълум қилар экан, бу жараёнда Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси томонидан кўрсатилаётган амалий кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, у ҳозирги кунда “Aman Trading Group” томонидан Ўзбекистоннинг қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини Саудия Арабистонига импорт қилиш масалаларини ўрганиб чиқаётганини айтиб, републикамизда бу йўналишда ишлаётган фирмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини айтди.

Учрашув доирасида саудиялик ишбилармонга мамлакатимизда тайёрланган ҳунармандчилик, кулолчилик ҳамда табиий асал маҳсулотларининг намуналари ҳам намойиш этилди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореянинг Йонгин шаҳри Ўзбекисто...

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ...

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муҳим...

Видеоконференцияда томонлар «Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича...

Ўзбекистон иқтисодиёти туркиялик янги ин...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар