Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Саудия Арабистонидаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистонда миллий ўсиш, барқарор ривожланиш ва жамият бирлигининг янги даврини очиб берди

ЖИДДА, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Мадина шаҳридаги Подшоҳ Фаҳд номидаги шифохона шифокори, ватандошимиз Аброрхон Акмалов «Дунё» АА учун итервьюсида янги Конституция лойиҳасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


-Гарчи биз Ватандан йироқда бўлсакда, мамлакатимиз равнақи ва халқимиз манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни диққат билан кузатамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз.

Янги Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз равнақи ва тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва саодати учун муҳим омил ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳаётига тадбиқ этилаётган ислоҳотлар ва конституциявий ўзгаришлар «Инсон – жамият – давлат» тамойили асосида амалга оширилаётгани қувонарлидир.

Бунда Ўзбекистон Президентининг Конституцияда инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти, маҳалланинг ролини янада ошириш зарурлиги ҳақидаги қарашларини юқори баҳолайман.

Ҳозирги конституциявий ислоҳотларнинг муҳокама қилиш жараёнида хорижда яшаётган ватандошларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига алоҳида эътибор берилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий-ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим ижобий натижаларидан бири, деб ўйлайман.

Мен конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистонда миллий ўсиш, барқарор ривожланиш ва жамият бирлигининг янги даврини очиб беришига ишонаман.

Мавзуга оид

«Hanshin Engineering & Construction» кор...

Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун уш...

Япониядаги ватандошлар: Давлатимиз раҳба...

Японияда бўлиб турган ватандошларимиз «Дунё» АА учун интервьюларида мамлакатимизда амалга...

Кувайтдаги ватандош: Янги қабул қилинади...

Кувайтда яшаётган ватандошимиз, «Муборак ал-Кабир» шифохонаси шифокори Абдуҳамид Бойдедаев...

Сўнгги янгиликлар