Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


05/Апрель/2021   Экология

Саудия Арабистони “Яшил Саудия Арабистони” ва “Яшил Яқин Шарқ” ташаббусларини илгари сурмоқда


ТОШКЕНТ, 5 апрель. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг  мамлакатимиздаги  элчихонаси маълумотига кўра, Подшоҳлик "Яшил Саудия Арабистони” ва "Яшил Яқин Шарқ" деб номланган ташаббусларни илгари сурмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ташаббуслар Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд томонидан илгари сурилаётгани таъкидланган.

Ташаббуслардан асосий мақсад Саудия Арабистони экологиясини ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига қарши самарали курашиш ҳамда минтақа иқтисодиётига хавф солувчи омиллар бўлмиш об-ҳаво ҳарорати кўтарилиши, ёмғир ёғишининг камайиши, чанг-тўзон тўлқинларининг кўтарилиши ва чўлланиш даражасининг кескинлашиши каби минтақадаги экологик хавф-хатарларга қарши туришдан иборат.

Саудия Арабистони томонидан эълон қилинган ушбу икки ташаббус Подшоҳлик ва минтақанинг ер ва табиатни ҳимоя қилиш, бу борада аниқ “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш билан боғлиқ қарашларини акс эттирган ҳолда иқлим ўзгаришига қарши курашиш борасида халқаро саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшади.

“Яшил Саудия Арабистони” ташаббуси, шунингдек, мамлакат аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш ва келгуси авлодларни ҳимоя қилишга қаратилган. У ўсимлик дунёсини кўпайтириш, углерод чиқиндилари миқдорини камайтириш, ифлосланиш ва ер ҳолатининг ёмонлашувига қарши курашиш, денгиздаги ҳаётни сақлаб қолишни қамраб олади.

Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар доирасида Саудия Арабистонида 10 миллиард туп дарахт ўтқазиш, углерод чиқиндилари миқдорини 4 фоиздан кўпроқ нисбатда камайтириш, 2030 йилга бориб мамлакатда энергетика ишлаб чиқариш жараёнида тоза энергия манбалари ҳиссасини кўтаришга қаратилган қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

“Яшил Яқин Шарқ” ташаббуси дунёда қайтадан кўкаламзорлаштириш режасини ишга тушириш ва унинг доирасида Яқин Шарқ минтақасида 50 миллиард туп дарахт ўтқазишга йўналтирилган.

“Натижада дунё бўйича ўтқазилиши режалаштирилган 1 триллион  дарахтнинг 5 фоизи таъминланади ва углерод чиқиндилари миқдори ўртача 2,5 фоизга камайтирилади. Бу билан дунё миқёсида углерод чиқиндилари миқдори 10 фоиздан кўпроқ миқдорда камайишига эришилади”, - дейилади Саудия Арабистони элчихонаси тарқатган хабарда.

Мавзуга оид

Давлат солиқ қўмитасида Корея Республика...

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида қўмита раиси Шерзод Кудбиев мамлакатимизга амалий сафар...

Орол денгизи инқирози ва унинг таъсирини...

Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси томонидан Оролбўйи минтақасидаги экология инқирози ...

ИТСВ: Оролбўйи минтақасини барқарор риво...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирли...

Сўнгги янгиликлар