Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Ҳамкорлик

Санкт-Петербургда вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳридаги «Тетрапак» бир марталик идишлар ишлаб чиқариш цехи ва озиқ-овқатлар сақлаш логистика марказида вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган  Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича ташаббусларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, ватандошларимиз ўзлари дуч келаётган муаммолар юзасидан дипломатларга мурожаат қилишди.

Уларнинг мурожаатлари «Тетрапак» ширкати мутассаддилари  иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Ширкат раҳбарияти билан  Ўзбекистон фуқаролари юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммоли масалаларни ўзаро ҳамкорликда ҳал этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Тошкент вилояти ҳокими “Жанубий Корея – ...

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Рес...

Жанубий Корея делегацияси вакиллари Тошк...

Ўзбекистонда амалий сафар билан бўлиб турган Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ...

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инв...

Жорий йил 10-11 январь кунлари Истанбулда ТДТ Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш б...

Сўнгги янгиликлар