Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Санкт-Петербургда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида фаол қатнашишга чақирилди


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Санкт-Петербург темир йўллар давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир чоғида жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида сўзлаб берилди.

Дипломатия ваколатхонаси ходимлари ватандошларимизга Бош консулхона биносидаги сайлов участкасига келиб, муносиб топган номзодни ёқлаб овоз бериш, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш учун барча зарур шароитлар яратилаётганини маълум қилди.

Учрашувда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган ва истиқомат қилаётган барча юртдошларимиз мазкур сайловларда фаол қатнашишга чақирилди.

Худди шундай учрашув А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида ҳам ташкил этилди.

Мавзуга оид

Округ сайлов комиссиялари раисларига гув...

Давлат бошқаруви академиясида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов ком...

МДҲ ПА мониторинг гуруҳи координатори: С...

Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича МДҲ ПА миссияси координатори, Тожикистон М...

Латвиянинг етакчи жамоатчилик радиосида ...

Кеча Латвия радиосида 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови ва мам...

Сўнгги янгиликлар