Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Январь/2022   Ватандошларимиз

Санкт-Петербургда Ўзбекистонда туғилган таниқли рассом 60 ёшида вафот этди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 7 январь. /«Дунё» АА/. Таниқли рассом, Россия рассомлар уюшмаси аъзоси, ватандошимиз Сергей Павлов 60 ёшида коронавирус инфекциясининг оғир асоратлари натижасида вафот этди, дея хабар қилмоқда « Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистонда туғилиб, вояга етган ижодкор бутун ҳаёти давомида атрофдан гўзаллик ва меҳр излаб ўтди, дейилади бу ҳақда тарқатилган хабарда.

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Сергей Павлов 1962 йил 10 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. У пойтахтимиздаги Республика рассомлик билим юртини тамомлаган. Ўқишдан сўнг ихтиёрий равишда Самарқанд шаҳридаги кичик авиация мактаби таркибига бориб қўшилган. Тақдир тақозоси билан у Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган. Ижодкор афғон заминида ҳақиқий рассом бўлиб етишди. Афғон тоғ тизмалари ва довонларининг гўзаллиги, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги доимий кураш рассом чизаётган асарлар маҳобатини оширди, шу билан бирга унинг касбига бўлган қарашларини тамомила ўзгартирди.

Сергей Павлов ўз ижодий фаолиятида она Ватани - Ўзбекистон, шунингдек, ота - боболарининг ватани – Германия мавзуларига катта эътибор қаратган.

Айни кунларда Сергей  Павловнинг «Яқин Европа» номли кўргазмаси Санкт-Петербург Ёзувчилар уйида намойиш этилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда бўлиб тур...

COVID-19 касаллигига чалиниш ҳоллари кўпайиб кетгани сабабли Туркия ҳудудида 31 декабрдан ...

Элчихонанинг «Олтин дафтар»ига киритилга...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган Жанубий Кореяда...

Ўмондаги элчихонамиз ва ватандошларимиз ...

Бугун мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси ва ушбу давлатда истиқомат қилаётган...

Сўнгги янгиликлар