30/Январь/2023 Ватандошларимиз
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 30 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетида бўлишиб, мазкур олий таълим муассасаси раҳбарияти ва ушбу олий таълим муассасида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан мулоқот қилишди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Университет проректори Иван Ляховнингг айтишича айни вақтда мазкур университетда 130 нафар ўзбекистонлик талаба кундузги бўлимда тиббиётнинг турли йўналишларида таҳсил олмоқда. У, шунингдек, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети Тошкент тиббиёт академияси билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганини ҳам қайд этди.
Ватандош талабалар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси фаолияти ҳақида маълум берилар экан, Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, таълим олиши ва ишлаши учун яратилаётган имтиёзлар, таълим грантлари, хорижий дипломларни нострификация қилиш тартиблари ва ўқишни Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчириш тартиблари тўғрисидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятига алоҳида урғу берилди.
Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашув якунида ватандош талабалар ўзларини қилиқтирган саволларга дипломатлардан батафсил жавоб олдилар.