Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Декабрь/2022   Ҳамкорлик

Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари учрашуви якунида ўндан ортиқ икки томонлама ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 3-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Жорий йилнинг 15 сентябрида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин томонидан Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзолангани таъкидланди.

Ҳукуматлар олдига турли соҳаларда амалий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси қўйилган.

Мажлисда истиқболли сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномаларининг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш режаларини келишиб олинди.

Кейинги беш йилда Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баравар кўпайиб, қарийб уч мингтага етди. Биргина жорий йилда 700 та корхона ташкил этилди. Ўз навбатида, Россияда ҳам ўзбек капитали иштирокида мингга яқин корхона фаолият юритмоқда. Бугунги кунда давлатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, электротехника ва машинасозлик соҳаларида саноат кооперацияси ривожланмоқда.

Томонларнинг транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги билдирилди. Жорий йилда юк ташиш ҳажми 21 фоизга ошгани, бунда транзит юк ташишлар салмоғи 25 фоизга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Шу билан бирга ҳудудлар орқали транзит юк ташишда ишончли транспорт-логистика занжирларини шакллантириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Таълим ва илм-фан, маданият соҳаларидаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистонда Россиядаги олий таълим муассасаларининг 14 та филиали фаолият юритмоқда.

Мажлис якунига кўра, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Мавзуга оид

Нидерландиянинг ҳарбий тарих институти р...

Қуролли Кучлар соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида...

Жанубий Кореянинг «Korea Pops Orchestra»...

Жорий йил 15-18 декабрь кунлари Жанубий кореялик 80 нафардан ортиқ санъаткорлардан иборат ...

Будапештда Ўзбекистон - Венгрия халқаро...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси ишида иштирок этиш учун ташриф билан Ж...

Сўнгги янгиликлар