Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Сайёҳлик

Самарқандда Халқаро гастрономия фестивали ўтказилади

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 7-8 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро гастрономик фестиваль бўлиб ўтади, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, фестивалга келганлар мазали таомлар ва байрам томошаларидан баҳраманд бўлишади.

Тадбир Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ошпазлар уюшмаси ва  Самарқанд вилояти ҳокимлиги  билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Фестивалдан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг гастрономик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, гастрономик туризм йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий пазандачилик анъаналарини оммалаштириш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат.

Мусобақада хорижий давлатлар ва Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан келган ошпазлар жамоалари, хорижий мамлакатлардан келган сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари ошпазлари иштирок этади.

Нуфузли халқаро ҳакамлар ҳайъати тайёрланган таомларга баҳо беради ва ғолиб ошпазларни аниқлайди.

Мавзуга оид

Россиянинг «Моя планета» телеканалида То...

“Youtube” видеохостингидаги «Моя планета» телеканали азим шаҳар – Тошкент ҳақидаги ажойиб ...

Бухоро туризм техникуми Франциянинг Руан...

Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбарияти Франциянинг Руан университет...

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси ички...

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида жорий...

Сўнгги янгиликлар