Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Ноябрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Самарқандда Эмиссияни нолга тенглаштириш бўйича глобал мажбурият тўғрисидаги Декларациянинг имзоланиши Озарбайжон ОАВ диққат марказида

БОКУ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг оммабоп «RESPUBLIKA» газетаси веб-сайтида «Қадимийлик ва замонавийлик уйғунлигида ривожланаётган Самарқанд» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мақолада 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити доирасида «Бизнинг умумий уйимиз бўлган дунё манфаати йўлида ҳавога нолга тенглаштириш чиқинди газ чиқарилиши бўйича глобал мажбурият тўғрисидаги Декларация» имзолангани қайд этилган.

Туркия ташаббуси билан тайёрланган Декларацияни Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева, Озарбайжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева ва Венгрия Бош вазирининг рафиқаси Анико Леваи имзолади.

«Декларацияда Париж келишуви ва 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадлари кун тартиби мақсадларига эришиш учун тугайдиган ресурслардан самарали ҳамда қайта фойдаланишни рағбатлантириш, шунингдек, қайта ишлаш орқали чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш зарурлиги қайд этилган, деб ёзади нашр. Бундан ташқари, барқарор чиқиндиларни бошқариш, ресурслар самарадорлиги ва иқлим ўзгариши ўртасидаги мустаҳкам боғлиқлик таъкинланади”.

Мақоалдаги қайд этилганидек, Декларацияда чиқиндиларни Барқарор бошқариш стратегиясини амалга оширишга содиқлик билдирилган. Ҳужжатга кўра, чиқиндисиз ёндошувни тарғиб қилиш ва дунёдаги илғор тажрибаларни алмашиш назарда тутилган. «Ҳужжат БМТга аъзо давлатлар, фуқаролик жамияти, хусусий сектор ва оммавий ахборот воситаларини айланма иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш ва чиқиндиларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш бўйича стратегия ва ёндошувларни мослаштиришга чақиради», дея таъкидлайди газета.

Нашрда ёзилганидек, мазкур Декларациян БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш  томонидан ҳам имзоланган.

Мақолада, шунингдек, Озарбайжон, Туркия, Венгрия ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг рафиқалари Самарқанддаги «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрганлари ҳам маълум қилинган.

Таъкидланишича, кўргазмада Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясидан жой олган машҳур асарлар намойиш этилди.

«Меҳмонлар «Абадий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуаси билан ҳам танишди.  Озарбайжон, Туркия, Венгрия ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг рафиқалари Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд мусиқали драма театрида «Лазги» балетини томоша қилдилар», деб ёзади «RESPUBLIKA».

Мавзуга оид

Озарбайжон оммавий ахборот воситалари Бу...

Озарбайжоннинг «Eurasia Diary» халқаро ахборот-таҳлил порталида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил в...

Испан тилидаги «El Mundo Financiero» халқаро онлайн нашрида Олий Мажлис Сенати раиси Танзи...

Бухорода ўтаётган Зардўзлик ва заргарлик...

Бухорода ўтаётган зардўзлик ва заргарлик халқаро фестивалида дунёнинг 58 мамлакатидан 20...

Сўнгги янгиликлар