Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Ўсиш нуқтаси

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси электр узатишни бошлади

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ушбу электр станция йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Шунингдек, станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини ўн кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Аҳамиятлиси, қурилиш давомида 400 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилди.

Умумий қиймати 100 миллион долларига тенг мазкур лойиҳа Франциянинг «Total Eren» компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур станция Ўзбекистон тарихида қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергиясини ишлаб чиқарадиган иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ҳисобланиб, айнан ушбу қувватдаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган эди.

Маълумот учун, 2023 йил якунига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси томонидан қуввати 220 мегаватт бўлган вилоятдаги иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон ўсимл...

Бугун “BMB Trade Group” компанияси томонидан 1,1 миллион евро қийматидаги заъфарон доривор...

“Дунё” АА мухбирлари Оҳангарондан хабар ...

Бугун эрталаб республика оммавий ахборот воситалари вакилларининг Тошкент вилоятига пресс-...

Подшоҳ Фаҳд номидаги кутубхонада араб ти...

Буюк шоир ва давлат арбоби, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бо...

Сўнгги янгиликлар