Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

Самарқанд вилояти ҳокимлиги делегациясининг Свердловск ва Челябинск вилоятларига амалий сафари самарали бўлди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 24 май. /«Дунё» АА/. Яқинда Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Свердловск ва Челябинск вилоятларида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Бу қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлардан иборат Самарқанд вилояти делегациясининг жорий йил 9-12-апрель кунлари  Екатеринбург шаҳрига буюрган амалий сафари чоғида Свердловск вилояти раҳбарияти билан савдо-иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш борасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан  Урал савдо-саноат палатаси президенти А.А. Беседин билан ташкил этилган учрашув чоғида савдо-иқтисодий ва саноат кооперацияси соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Ушбу учрашув  Самарқанд ва Свердловск вилояти тадбиркорларининг бизнес анжуманига уланиб кетди. Унда 50 нафарга яқин россиялик тадбиркор иштирок этди.

Самарқанддаги қуритилган мевалар экспортига ихтисослашган “FAST NET EXPORT” ва тўқимачилик соҳасида фаолият кўрсатадиган “SHERDOR ELITA PLAST” корхоналарининг маҳсулотлари свердловсклик тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотгани боис томонлар ўртасида маҳсулотларни етказиб бериш борасида аниқ келишувларга эришилди.

Тадбирда қатнашган Россия Федерацияси Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) Свердловск вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.А.Терехова бугунги кунда Россияда Ўзбекистон етиштираётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб тобора ортиб бораётганлигини қайд этар экан, икки давлат ҳукуматлари ўртасида бундай турдаги маҳсулотларни Россияга олиб киришда содда тартиб (“яшил йўлак” божхона тизими) ишлаётганлиги айни муддао бўлаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, бизнес-форумда иштирок этган Екатеринбург шаҳар маъмурияти Маҳсулот бозори қўмитасининг раҳбари И.А. Бескрестнов ўзбекистонлик тадбиркорлар етиштирган кишлоқ хўжалиги маҳсулотларига харидорлар топиш ва улар билан алоқа ўрнатишда кўмак беришга ҳамиша тайёр эканлигини маълум қилди.

Бизнес анжумани якунида икки мамлакат тадбиркорларининг В2В учрашувлари ўтказилди.

Россиялик тадбиркорлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларига ҳам катта қизиқиш билдиришди. Мулоқотлар натижаси ўлароқ, Самарқанд енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва свердловсклик тадбиркорларнинг ижтимоий тармоқда алоҳида гуруҳини ташкил этиш, уларнинг он-лайн мулоқотларини фаол қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари “Провансаль” ва “ЕЖК” ёрлиғи остида майонез, “Щедрое лето” номи билан маргарин ҳамда ўсимлик ёғи ишлаб чиқарадиган “ЕЖК” АЖ (Екатеринбург ёғ комбинати) корхонаси фаолияти билан ҳам танишдилар. Суҳбат чоғида ўсимлик ёғини харид қилиш масаласида фаол музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти делегацияси аъзолари Екатеринбург шаҳрида жойлашган “C.I.T.” контейнерли божхона терминалида ҳам бўлишиб, у ерда яратилган шароитлар ва кўрсатиладиган хизматлар билан яқиндан танишдилар.

Мамлакатимиз делегацияси аъзоларининг Челябинск вилояти Иқтисодий тараққиёт вазири Н.Р.Лугачева ва Жанубий Урал савдо-саноат палатаси вице-президенти И.Ю.Аристов билан учрашуви чоғида ҳам ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

40 нафардан ортиқ россиялик тадбиркорлар ҳозир бўлган Самарқанд ва Челябинск вилоятлари ишбилармонлари бизнес-форумида ҳам Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва юртимизда ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотларига талаб юқори эканлиги аён бўлди. Шунингдек, россиялик ишбилармонлар металлургия ва машинасозлик соҳаларида ҳам ўзбекистонлик ҳамкасблари билан саноат кооперациясига тайёр эканликларини маълум қилишди. Самарқанд вилоятида трансформаторлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишга ихтисослашган “STANDART ELEKTRO TEXNIKA” корхонаси челябинсклик тадбиркорлар билан ўтказган музокаралари натижасида ҳамкорлик бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея вакиллари билан Ўзбекистон...

Бугун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқарув раиси ...

Саудия Арабистони компанияси қиймати 1 м...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси миллий маҳсулотларимиз экспорт география...

Озарбайжон компанияси Қашқадарё вилоятид...

Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси кўмагида Озарбайжоннинг «Матанат-А» компанияси вице-пр...

Сўнгги янгиликлар